“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган қарийб 25 млн. сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

17:08 29 Октябр 2020 Жамият
191 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “COVID-19”ни даволашга тавсия қилинган дори-дармон воситаларини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида, сифати кафолатланмаган ҳолда, қиммат нархларда сотилиши юзасидан доимий равишда рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2020 йил 27 октябрь куни Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан, Гагарин кўчасида жойлашган «МАНEЖ» олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М. Г. “COVID-19” касаллигини даволашда тавсия этилган 12 дона “REMDESIVIR” дори воситасини ҳар бир донасини 800 минг сўмдан жами 9 миллион 600 минг сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, шу куни вилоят бошқармаси ва Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 56-уй ёнида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани «Бадал» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ш. “COVID-19” касаллигини даволашда тавсия этилган, ҳар қутисида 120 дона таблеткали жами 50 қути “Курантил N25” дори воситасини ҳар бир қутисини 300 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 15 миллион сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?