“Cоvid-19”га қарши вакцина кимларга фойда бермаслиги мумкин?

00:03 22 Октябр 2020 Дунё
386 0

Вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн коронавирусга қарши вакцина фойда бермаслиги мумкин бўлган одамлар тоифаси мавжуд деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гамалея маркази директори Александр Гинсбург организмида CОVID-19га қарши вакцина киритилиши натижасида вирусга қарши антитанaчалар ёмон ишлаб чиқариладиган тўрт гуруҳни маълум қилган ва уларда орасида қариялар, ичкиликбозлар, стресс остида бўлганлар ва яллиғланишга қарши дори қабул қилувчиларни қайд этган эди.

Аммо Альтштейннинг фикрига кўра, CОVID-19 вакцинаси фақат иммунитет танқислиги бўлган одамларгагина фойда бермаслиги мумкин.

«Бошқа ҳолатларда эса одамларни антитаналарни ишлаб чиқариш белгисига кўра ажратиш жуда қийин», дейди Альтштейн, зеро, антитаначалар ишлаб чиқарилиши соғлиқ ҳолатига эмас, балки организмнинг ҳеч ким билмайдиган хусусиятларига боғлиқ эканлигини қўшимча қиларкан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?