«Челси» бош мураббийини истеъфога чиқарди

15:34 13 Июль 2018 Спорт
1336 0
Фото: Daily Express

Англиянинг «Челси» футбол клуби бош мураббий Антонио Контени истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида баёнот берилган.

«Контенинг мураббийлик даврида биз олтинчи марта АПЛ, саккизинчи марта Англия Кубогида ғолиб чиқдик. Чемпионликка эришган мавсумимизда Премьер лиганинг 38 ўйинидан 30тасида ғалабага эришиб, клуб рекордини ўрнатдик. Шунингдек, лиганинг 13 ўйинида кетма-кет ғалаба қозонишимиз ҳам рекорд кўрсаткич бўлди.

Антонионинг келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз», - дейилади баёнотда.

48 ёшли италиялик мутахассис 2 йил давомида «Челси»га устозлик қилди. Унинг қўл остида «кўклар» жами 106 расмий учрашувда майдонга тушиб, 69та ғалаба, 17та дуранг ва 20та мағлубият қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Челси» бош мураббийи лавозимига «Наполи» мураббийи Маурицио Сарри келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?