“Click” МЧЖ директори қайси қонуннинг қабул қилинишини салкам бир йилдан буён кутаётган эди?

16:51 23 Сентябр 2019 Жамият
143 0

– Бу қонуннинг қабул қилинишини биз каби кўплаб компаниялар салкам бир йилдан буён кутаётган эдик. Яқинда парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

Мунозараларга бой кечган мажлисда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси, айниқса, қизғин кечди, деб хабар беради қуйи палата ахборот хизмати.

Депутатлар таъкидлаганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда миллий тўлов тизимларининг узлуксизлигини таъминлаш, банклар ва тўлов ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратилиш ҳамда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси юзасидан мутахассислар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Шуҳрат ҚУРБОНОВ, Миллий банклараро процессинг маркази директори:

– Бугунги кунда электрон тўловлар доирасида жуда кўп ишлар амалга ошириляпти. Масалан, бир йилнинг ичида соҳага янгидан-янги технологиялар кириб келмоқда. Мазкур омиллар ҳозиргача норматив ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган эди. Ўйлаймизки, ушбу қонуннинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши электрон тўловлар тизими учун ҳам, тўлов ташкилотлари учун ҳам фаолиятни тартибга солиб, ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди, энг муҳими, улар ўртасида рақобатбардошлилик муҳитини шакллантиради. Асосийси, аҳоли учун ҳам қўшимча қулайликлар яратиши билан аҳамиятлидир.

Баҳодир АБДИҚОДИРОВ, “Click” масъулияти чекланган жамияти директори:

– Бу қонуннинг қабул қилинишини биз каби кўплаб компаниялар салкам бир йилдан буён кутаётган эдик. Электрон тўловларда қулайликлар яратилади, банкдан ташқари пул айланмасининг ҳаммаси банкларга жалб қилинади. Шунингдек, ушбу қонун электрон тўловларда турли хавф ва хатарларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

Саъдулла ТОЛИПОВ, “Hi-tech bank” бошқарув раиси:

– Ушбу қонуннинг кучга кириши мамлакатимиздаги тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган тўлов тизимини янада такомиллаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, аҳолимизга, юртимизга ташриф буюрган сайёҳларга ҳам замонавий хизматлар кўрсатишда ҳам муҳим омил бўлади.

Фарҳод МАҲМУДОВ, “Oson” МЧЖ бош директори:

– Электрон тизимлари ривожланаётган бугунги даврда мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ишларни назорат қилувчи, тартибга солувчи орган бўлиши керак. Бу давр тақозоси. Шу маънода, қабул қилинган мазкур ҳужжат электрон тўлов тизимларини ривожлантиришда, соҳани ҳуқуқий тартибга солишда, энг муҳими, бу борадаги назорат функциялари ва органини аниқ белгилашда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019