Чустда экинлар зараркунандаларига қарши кимёвий воситалар ишлаб чиқиш йўлга қўйилди
Наманганда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган инновацион технологияларни ўрганишга бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, фермер хўжаликлари, қайта ишлаш корхоналарининг раҳбарлари қатнашган ушбу тадбирда наманганликларнинг айни йўналишдаги тажрибалари билан атрофлича танишилди.
“Халқ сўзи” газетасининг вилоят мухбири Қ. Нажмиддиновнинг маълумот беришича, Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида ёнғоқ кўчати етиштириш ҳамда аэропоника усулида картошканинг супер элита уруғини парваришлаш борасида маҳаллий тадқиқотчилар олиб бораётган изланишлар, айниқса, кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу ерда тупроқсиз шароитдаги деҳқончиликнинг ўзига хос усуллари аниқ мисоллар билан тушунтирилди.
Тумандаги “Ифода” масъулияти чекланган жамиятида эса қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашиш бўйича ишлаб чиқарилаётган кимёвий воситалар намойиш қилинди.
"Наманган қишлоқ хўжалиги соҳасида татбиқ этилаётган илғор иш тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам қўлланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса, Чустда картошка уруғини кўпайтиришнинг ноодатий усули асосида олиб борилаётган тадқиқот ишлари кишини ҳайратга солади. Бу сингари тажрибалар мамлакатимизга катта валюта эвазига хориждан келтирилаётган супер элита уруғи масаласини ижобий ҳал қилади", — дейди Самарқанд вилоятидаги “Булунғурсандвик” қўшма корхонаси бош ҳосилоти Рустам Файзуллаев.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: