Чунгвон Чой Ўзбекистон Президенти шахсан таэквондога қизиқишини эътироф этди

10:14 07 Август 2019 Жамият
118 0

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Шу муносабат билан кеча юртимизга Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой ташриф буюрди. Мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди ва ўша ернинг ўзида ОАВ ходимларига қисқа интервью берди. 

Бундан икки йил олдин Ўзбекистонга ташриф буюргандим. Бу сафар кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати сабаб мамлакатингизга келдим. Бу ерда жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун жуда яхши тайёргарлик олиб борилгани кўриниб турибди. 

Аввалги ташрифим давомида Тошкентда "Президент кубоги"ни ташкил этгандик, шунингдек, яна бир қатор мусобақаларни ўтказганмиз. Жаҳон чемпионатидек нуфузли мусобақаларни ўтказиш учун Ўзбекистонда моддий-техник база имкониятлари етарли. Энг асосийси, Республика Президенти жаноб Шавкат Мирзиёев шахсан ушбу спорт турига қизиқадилар. Шу сабабдан ҳам мазкур чемпионатни Ўзбекистонга ишониб топширдик. 

Умид қиламанки, ушбу мусобақа Ўзбекистон учун олдинда турган нуфузли мусобақалар, жумладан Токио 2020 Олимпиадасига муваффақиятли натижа қайд этиш йўлида аҳамиятга эга бўлади", - деди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019