Чортоқда иш бошлаган “Ёшлар меҳнат гузари”да 45 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди

13:04 30 Ноябрь 2018 Жамият
303 0

Фото: “Халқ сўзи Online”

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Чортоқ туманининг Бешкапа МФЙ ҳудудида барпо этилган икки қаватли бинода “Ёшлар меҳнат гузари” иш бошлади.

Фото: “Халқ сўзи Online”

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июндаги Фармони билан тасдиқланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижроси доирасида бунёд этилган гузар 45 нафар йигит-қизни ўз бағрига олди. Улар автомобилларни таъмирлаш устахонаси, китоб дўкони, сартарошхона сингари кўплаб шохобчаларда аҳолига хизмат кўрсатадилар.

Фото: “Халқ сўзи Online”

“Лойиҳа ижроси учун айни пайтгача 2,3 миллиард сўм сармоя йўналтирилди. Ҳали гузарда бунёдкорлик ишлари давом этади. Хусусан, кейинги босқичда бу ерда 20 ўринли ўқув маркази ҳамда тикувчилик цехини ишга тушириш кўзда тутилган. Тикувчилик цехида 64 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланади”, - дейди “Чортоқравонсервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Тоҳиржон Бойдадаев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019