«Чиройли» авторақамларнинг нархлари ўзгарди

10:39 26 Июнь 2018 Жамият
37884 1

Ҳукуматнинг 2018 йил 25 июндаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналининг хабар беришича, эндиликда «чиройли” рақамлар камида 5 иш куни муддатга (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади.

Бундан ташқари “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2 тоифага ўтказилди.

2 тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари (илгари 70 баравар) этиб белгиланди.

Айрим рақамлар комбинацияси (100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900) рўйхатдан чиқарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019