“Чиройли” авторақамлар савдосидан Ўзбекистон ғазнасига 409 миллион сўм тушди

17:28 16 Март 2018 Иқтисодиёт
526 0
Фото: Ўзбекистон янгиликлари


2018 йил 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 33 та автомобиль рақам белгилари сотилди. 
Бу ҳақда Ўзбекистон товар хомашё биржасининг махсус ахборот портали томонидан маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, чиройли рақамлардан 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 409 миллион сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 64% олий тоифадаги авторақамларга, 21% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 33 фоизга етди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти — 18 фоиз, учинчи ўринда эса Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15 фоиз улуш билан эгаллади. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 19%ни ташкил этди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар