Чирчиқдан Олмаотага халқаро автобус йўналиши очилди

10:55 15 Ноябрь 2018 Жамият
763 0

Фото: Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

Жорий йилнинг 14 ноябрь кунидан эътиборан Чирчиқ-Олмаота йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги “Халқ сўзи”га маълум қилди.

Қайд қилинишича, ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи “Ўзавтотранс Сервис” УК, Қозоғистон томонидан эса ташувчи “Ўрда” фирмаси хизмат кўрсатади. Йўловчилар бугунги кунда энг замонавий ва бир қатор қулайликларга эга бўлган“VANHOL” автобусларда ўз манзилларига етказилади.Мазкур йўналиш масофаси 818,0 км. бўлиб қатновга 16 соату 30 дақиқа вақт сарфланади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Ушкунур автостанциясигача – 150 минг сўм. Ушкунурдан Чирчиқгача эса – 6 минг тенге қилиб белгиланди. Йўналишдаги қатнов “Туркистон” (Ўзбекистон), “Қазиғурт” (Қозоғистон) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

Фото: Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

Бугунги кунгача Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги томонидан халқаро автобус йўналишлари сони 11 тага етди. Шулардан 5 таси Қозоғистон Республикасига “Тошкент-Чимкент” (январь ойидан), “Тошкент-Олмаота”(апрель ойидан), “Тошкент- Қизилўрда”(июль ойидан), “Нукус-Ушкунур”(август ойидан), “Чирчиқ-Ушкунур”(14 ноябрдан) йўналишларида амалга оширилмоқда.

Қирғизистон Республикасига 1 та “Тошкент-Бишкек” йўналишида жорий йилнинг май ойидан буён йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Тожикистон Республикасига шу кунга қадар 4 та “Тошкент-Хўжанд”(май ойидан), “Термиз-Душанбе” (сентябрь ойидан), “Денов-Душанбе” (сентябрь ойидан), “Самарқанд- Панжикент”(сентябрь ойидан) йўналишлари очилди.

Фото: Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

Россия Федерациясига 1та “Тошкент-Нижний Новгород” йўналишида сентябрь ойидан эътиборан қатновлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишларда кунига 15-16 та автобус хизматидан ўртача 600-700 та йўловчи фойдаланмоқда. Йўналишлар очилгандан бошлаб 62 000 дан ортиқ йўловчилар халқаро йўналишларда ўз манзилига етказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019