Чирчиқдаги ёнғин оқибатида ота-она ва уларнинг икки фарзанди ҳаётдан кўз юмди

18:32 27 Март 2019 Жамият
396 0

2019 йилнинг 27 март куни соат 00 дан 29 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чирчиқ шаҳри “Бобур” МФЙ Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Воқеа жойига зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 00 дан 39 дақиқа ўтганда кўрсатилган манзилга етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01 дан 20 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 01 дан 58 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 200 кв.метр майдонда 17-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган (уйнинг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган)

Аянчлиси, ёнғин жараёнида шу уйда яшаган 8 нафар оила аъзоларидан 4 нафари яъни, 33 ёшлик фуқаро Б.Р, унинг рафиқаси ҳамда икки нафар 8 ва 12 ёшдаги фарзандлари вафот этган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019