Чирчиқда маст киши улфатини уриб-тепиб, ўлимига сабабчи бўлди

14:46 05 Январь 2019 Жамият
449 0

4 январь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шаҳарнинг 9-микрорайонида яшовчи Г.Х. (исмли аёл)нинг уйида унинг расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.А ўз таниши М.Д. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтида, улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Оқибатда Р.А. танишининг бошига қўл-оёқлари билан уриб-тепиб жароҳат етказиши натижасида М.Д. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019