Чирчиқда аксилтеррор ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади

14:36 25 Август 2018 Жамият
462 0
Архив фото

Бугун Чирчиқдаги саноат корхоналаридан бирида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг аксилтеррор ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Газета.uz ДХХ Чегара қўшинлари маълумотига асосланиб хабар берди.

Тадбирга ДХХ, ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, Бош прокуратура ва бошқа тузилмалар бўлинмалари, қолаверса, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари жалб этилади.

Машғулотлар доирасида ҳуқуқ-тартибот ва қутқарув идоралари, жумладан, ёнғин хавфсизлиги ва тиббий ёрдамнинг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлари ишлаб чиқилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019