Чинозда Наврўз муносабати билан Турсуной Охунованинг хотира мажмуаси очилди

18:19 21 Март 2019 Жамият
561 0

Фото: Равшан Мирзақулов.

Собиқ тузумнинг мамлакатимизда олиб борган пахта яккаҳокимлиги сиёсати халқимиз бошига катта синов ва машаққатлар келтирди. Айни вақтда у жафокаш халқимизнинг орияти, фидойилигини, лафзи ҳалол ва меҳнатсеварлигини бутун оламга кўрсатиб берди. Халқимизнинг ёппасига пахтакорга айлантирилиши, далаларда қиш қаҳратонигача пахта терилиши, бу жараёнда, айниқса, аёллар, навниҳол қиз-жувонларнинг қўл меҳнатидан аёвсиз фойдаланилгани чинозлик оддий аёл Турсуной Охунова каби ўз даврининг қаҳрамонларини яратган.

Турсуной ўн етти ёшида трактор бошқарган. Механизатор қиз ўз даврининг энг олий нишонига биринчи маротаба лойиқ кўрилганида, бор-йўғи, 22 ёшда бўлган.

— Турсуной аянинг бронза бюсти у ҳаётлик чоғидаёқ қишлоғимизга ўрнатилган эди, — дейди чинозлик журналист Сурайё Аҳмедова. — Ая ҳар сафар мана шу жойдан ўтаётганида ўз бюстини кўриб жуда хижолат бўлар эдилар. Бу бир қўли билан дунёни тебратган бизнинг аёлларга хос камтарлик, ҳалоллик ва оддийликнинг ёрқин мисолидир.

Наврўз байрами арафасида мазкур маскан қайта таъмирланиб, ободонлаштирилди. Унинг очилиши муносабати билан уюштирилган тантанали тадбирда Турсуной Охунованинг хотираси ёд этилди.

Фото: Равшан Мирзақулов.

 

Фото: Равшан Мирзақулов.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур муаззам майдоннинг қайта юз очиши, ободонлаштирилишидан мақсад бугунги ёш авлодни собиқ иттифоқ даврида пахта яккаҳокимлиги туфайли халқимиз бошига тушган жафолардан яқиндан хабардор қилишдан иборатлигини, бу ҳам мамлакатимиздаги маърифатли ва адолатпарвар сиёсатнинг маҳсули эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Раҳматилла Шералиев, (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019