Чиниққанлардан чемпионлар чиқади

18:41 15 Май 2019 Спорт
469 0

Бўка тумани маҳаллалари ўртасидаги навбатдаги мусобақани қайси ҳудудда ўтказиш ҳақидаги масала баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Кўпчилик “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилган стадионни таклиф қилди. Бу фикрда жон бор, албатта. Кейинги бир ой ичида қишлоқ ҳам, унинг маркази ҳам обод манзилга айланди. Мол боқишдан бошқасига ярамай қолган футбол майдони ҳам бутунлай янгича қиёфага эга бўлди. Атрофлари ўралди. 250 та ўриндиқ ўрнатилди. Дарвозалар бўялиб, тўрлари янгиланди.

Каттагина ариқдан стадионга олиб ўтадиган бир оёқли яккачўп ўрнига кенглиги 2,5 метр келадиган мустаҳкам кўприк қурилди. Катта стадион олдида минифутбол майдончаси ишга туширилди. Энг муҳими, бу ер гавжум масканга айланди. Ёшлар боғида волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси майдончалари барпо этилди. “Бўстон” футбол жамоаси қайта тикланди. Энди у вилоят биринчилиги мусобақаларида қатнашмоқда.

Беш ташаббус — амалда

Мусобақа ўтказиш учун яна қандай жой керак?

“Бўстон”нинг довруғи достон бўлди.

— Мусобақани бошқа ҳудудда ташкил этиш керак, — деди бир гуруҳ ташкилотчилар.

Уларнинг фикрича, “Чавлисой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги стадион жуда мос келади. Бу ерда ҳам футбол майдонини тўла қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 300 томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилди. Югуриш йўлакчалари барпо этилмоқда.

— Тадбирни ташкил этишда “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3 минг ўринли стадиондан яхшиси йўқ.

Бу фикрни яна бир гуруҳ ташкилотчилар ўртага ташладилар. Гарчи ўриндиқлар сифати талабга жавоб бермаса-да, кўп томошабинларни йиғиб олиш мумкин. Майдонга ёритқич ускуналари ўрнатилди, таъмирлаш ишлари ўз йўли билан давом этаверади.

Туман марказидаги стадионда ҳам барча шарт-шароит мавжуд.

— Буларнинг ҳаммаси яхши. Лекин тадбирни “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказганимиз мақсадга мувофиқ, — дейди туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Темур Каримов. — Биринчидан, шу кунга қадар қишлоқда йирик тадбир ташкил қила олмадик. Қолаверса, амалга ошираётган бунёдкорлик ишларининг ҳам кўлами кенг.

Дарҳақиқат, маҳаллий тадбиркорлар банкнинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан учта сунъий қопламали минифутбол майдончасини қуришмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан туманга топширилган 300 миллион сўмлик спорт инвентарларининг бир қисми айнан мана шу ҳудудга берилган.

Тадбир қаерда ўтказилишининг аҳамияти йўқ эмас. Лекин, энг муҳими, шароитнинг борлиги.

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус йўналишлари бўйича Бўка туманида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича ҳам кенг қамровли ишлар давом эттириляпти. Масалан, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли сузиш ҳавзасини қайта таъмирлаш учун куни кеча маҳаллий бюджетдан 220 миллион сўм маблағ ажратилди. 3-умумтаълим мактабида спорт зали қурилиши ишлари бошлаб юборилган. Бунинг учун марказдаги жамғармаларнинг бири 300 миллион сўмлик маблағ ажратадиган бўлди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Яратилган шарт-шароитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спорт самарадорлигига эришишга ёшлар тайёрми?

— Тайёр, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Муроджон Зуфаров. — Туманда спорт тўгараклари ва мусобақаларига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 7 минг 442 нафар ўғил-қиз қамраб олинади. Ўтган бир ой ичида умумтаълим мактабларида спортнинг 14 тури бўйича 50 та қўшимча тўгарак ташкил этилди.

Тўгаракларга умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари раҳбарлик қилишмоқда. Бу ишлар жамоатчилик асосида амалга оширилмайди. Ўқитувчилар ўриндошлик асосида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига мураббийлик лавозимига ишга қабул қилинмоқда.

Мураббийларни қайта тайёрлаш мақсадида мамлакатимизнинг энг номдор спортчи устозлари бу ерда маҳорат дарсларини ташкил этишди. Дастлабки натижалар ҳам кўзга ташланиб қолди. Туман Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўз йўналишлари бўйича вилоятда ўтказилаётган мусобақада ғолиб бўлдилар. Футбол бўйича қишлоқ туманлари ўртасида ташкил этилган вилоят биринчилиги беллашувларида бўкаликлар иккинчи бўлишди.

Бу бошланиши, олдинда йирик мусобақалар, беллашувлар бор. Уларда бўкаликлар муносиб иштирок этишади. Эрта-индин туман ёшлари орасидан чемпионлар ҳам чиқади.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ “Халқ сўзи”.

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019