Чингиз Айтматов қиссаси асосида суратга олинадиган фильмда ўзбек актёрлари бош ролларни ижро этади

18:54 12 Июнь 2018 Маданият
562 0
Фото: Myday.uz

Қирғизистоннинг “Дан” продюссерлик маркази “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда Чингиз Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссаси асосида “Дилбарим” номли бадиий фильм суратга олади.

“Дан” продюссерлик маркази раҳбари Перизат Жакипбекова маълум қилишича, тасвирга тушириш ишлари жорий йил 20 июндан бошланади. Бош қаҳрамонлар ҳисобланган Илёс ва Бойтемир ролларини ўзбекистонлик актёрлар Адиз Ражапов ва Улуғбек Қодиров, Асал ва Ҳадича ролларини қирғизистонлик актрисалар Мадина Талипбек ва Элина Абай қизи ижро этади.

Суратга олиш йўналиши Тошкентдан Қамчиқ довони ҳамда Наманган орқали Балиқчи(Қирғизистон)гача бўлган ҳудудларни ўз ичига олади. Фильм сюжети қисса асосида қурилган бўлса-да, воқеалар бугунги кунда бўлиб ўтади. Сценарий муаллифи Керез Зарипов бўлса, режиссёр Сарвар Каримовдир.

Картина премьерааси Чингиз Айтматов туғилган 12 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган. Фильм олиш ташаббуси Ўзбекистон томонидан билдирилган. Қирғиз актёрларига гонорар “Дан” маркази томонидан, ўзбекистонлик ижодкорларга эса “Ўзбеккино” томонидан тўланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар