Чимкентдаги кафелардан бирида отишма содир бўлди

16:48 30 Октябр 2019 Жамият
141 0

Кеча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги кафелардан бирига номаълум шахслар кириб келиб, бир неча бор ўқ узишган. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Ҳозирга келиб ушбу воқеа оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмгани ва 5 нафари яралангани маълум. Турли даражада жароҳат олган шахслар шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда, жиноят содир этилган қурол ҳам топилган. Айни пайтда зарур экспертиза тайинланиб, ушбу давлат жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича судгача бўлган суриштирув белгиланган.

- Гумондорларнинг шахслари аниқланган, уларни қўлга олиш чоралари кўриляпти. Прокуратура ва полиция департаменти раҳбарияти ушбу иш бўйича суриштирувни шахсан ўз назоратига олган. Қолган маълумотлар тергов манфаатларидан келиб чиқиб ошкор этилмайди, - дейилади Чимкент шаҳри полиция департаменти матбуот хизмати хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019