Чилонзордаги тўйда "ўқ узишлар" билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди

16:00 05 Октябр 2020 Жамият
4299 0

Интернет тармоғида тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётгани акс этган видео тарқамоқда.

Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур видео ўрганилди, видеодаги одамларнинг, хусусан ўқ узган кишининг шахси аниқланди.

"Ўқ узган киши — Тошкент вилоятилик 25 ёшли Салихов Улуғбек эканлиги маълум бўлди. Унинг сўзларига қараганда, у қариндоши бўлмиш куёвга тўй куни куёв-жўралик қилган. 19 сентябрь куни куёв ва унинг дўстлари Чилонзор туманига келиннинг уйига келишганида, Улуғбек кейинчалик «қизиқарли ролик» тайёрлаш учун бозордан сотиб олган ўйинчоқ пластмасс тўппончани осмонга кўтарган. Шу лаҳзалар видеооператорлар томонидан тасвирга туширилган. 4 октябрь куни кечқурун Улуғбекнинг ўзи видеони монтаж қилиб, ўқ узиш товушларини қўшган ва видеони инстаграмдаги саҳифасига жойлаган. Кейинчалик мазкур видеони интернетда тарқатган", дейилади ИИББ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?