Четдан дунёвийлик ва динийлик ниқобида ўтказилаётган маънавиятсизликка тақлид қилмаймиз!

09:47 30 Октябр 2018 Жамият
473 0
Иллюстратив фото

Марказий Осиё Ўрта асрларда исломий илмлар маркази сифатида тан олингани, шубҳасиз. Бу маълум даражада салафия (XII-XIII асрлар) таълимотини илгари сурган араб уламоларининг айрим ҳолларда радикал жавобини келтириб чиқарган, бу моҳиятан ҳалифалик илдизларига қайтиш учун асос бўлди ҳамда кейинчалик замонавий “Ҳизб ут-таҳрир” ва сохта салафий гуруҳлар томонидан восита қилиб олинди.

Ўрта асрнинг мутаассиб доиралари Марказий Осиёдаги ислом таълимотларини қабул қилмагани ва уларга доимий равишда қарши чиққанлигининг асосий сабабларидан бири минтақа мактаблари фаолияти ўта кучли бағрикенглик ва эзгулик ғоялари билан йўғрилгани, бунда ўз ғоялари билан ўша даврнинг миллионлаб одамларини бирлаштирган Баҳоуддин Нақшбанд, ўиждувоний, Хўжа Аҳрор Валий таълимотларига асосланган маънавият таъминланганидан иборат.

Жаҳоннинг энг тан олинган уламоларидан бири Имом ал-Бухорийнинг бутун ислом оламида эътироф этилган “Саҳиҳ” ҳадислар тўплами нафақат пайғамбаримиз (с.а.в.) тўғрисидаги уйдирма ва ёлғондан холис ривоятлар ва ҳаётлик даврларидаги таърифлари, мулоҳазаларининг ҳаққонийлиги, балки яна ўша ғоялар — бағрикенглик ва эзгуликни ўзида мужассам этгани билан ҳам ҳадисларнинг бош манбаи бўлган ва бўлиб келмоқда.

Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп ҳолларда инквизицияга хос жазоловчи функцияларга эга ҳарбийлашган силсила ва орденлар ҳисобланган суфий оқимлари ва мактабларидан фарқли ўлароқ, Марказий Осиёдаги исломда тасаввуф, биринчи навбатда, эзгулик ва бағрикенгликка асосланган.

Марказий Осиё тасаввуфи борасида сўз юритилганда, мутахассислар ва мутахассис бўлмаганлар минтақадаги тасаввуфни Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Сўфи Оллоёр, Машраб номлари билан боғлайди.

Ислом динида маърифат, умуман, фан, эзгулик ва юксак бағрикенглик халқлар ирсиятига сингиб борган ҳамда юксак маънавиятнинг бош жипслаштирувчи кучи сифатида Марказий Осиё давлатлари равнақининг асоси бўлиб хизмат қилган. Бу тамойиллардан чекиниш, ҳеч шубҳасиз, бугунги Марказий Осиё жамиятларида беқарорлик ва таназзулни келтириб чиқариши мумкин.

Бугун Ўзбекистон жамият қурилишининг дунёвий принципларига асосланган, умуминсоний ва диний қадриятларнинг соғлом мувозанатини қўллаб-қувватлаётган ҳар томонлама дунёвий давлатдир. Таассуфки, замонамиз турли таҳдидлар билан тўқнашмоқда. Улар орасида ташқаридан ўтказилаётган агрессив ақидапарастлик ҳам бор. 

Давлат ва жамият ислом шиори остидаги экстремизм ва терроризмга қарши турмоқда. Бу таҳдидлар экстремизм ва терроризм чегара билмаслиги сабабли мамлакатимиз томонидан барқарорлик, хавфсизлик ва изчил тараққиётга реал хатарлар сифатида кўрилаётир. Ҳозирги даврда дунёда ушбу таҳдидлардан ўзини тўлиқ ҳимоялаган давлатнинг ўзи йўқ. Бу таҳдидларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши сабаб-оқибатларига эътибор қаратмай, ўрганмай, тегишли чора-тадбирларни қўлламай туриб, уларга қарши туришнинг имкони йўқ. Зеро, глобаллашув ва шиддатли ўзгарувчанлик, бир мамлакат ўз манфаатларини бошқа мамлакат манфаатларини ҳисобга олмасдан, илгари суриши билан боғлиқ жараёнларнинг ноаниқлиги замонавий дунёнинг кўринишларидан бири бўлиб қолди.

Экстремизм ва терроризм алоҳида мамлакат ва минтақаларни беқарорлаштириш мақсадида қўлланадиган воситага айланяпти.

Шу билан бирга, булар нега айнан ислом байроғи ва шиорлари остида қилиняпти, деган саволга мутахассислар, диннинг бирлаштирувчи функциясини инобатга олган ҳолда, радикалларнинг динга мурожаат этишини ўзини ислом қадриятлари асосида бирлашган халқ номидан ҳаракат қилаётгандек кўрсатишга уриниш сифатида изоҳлайдилар.

Амалда, мутахассислар таъкидлашича, радикализм ХХ асрнинг 70-йилларида Лотин Америкасида ўша вақтда ғоя сифатида энг жозибадор ҳисобланган коммунизм шиорлари остида ўзини фаол намоён этган. Шу билан бир қаторда, ўша пайтда халқаро коммунизм ҳаракати Лотин Америкасида беқарорлашувга эришиш мақсадида турли радикал тузилмаларни қизғанмасдан молиялаштиргани ҳисобга олинса, буюртмачилар ва маблағ мавжуд бўлганда коммунизм байроғи остида ҳаракат қилишдек ягона талабга риоя этган ижрочилар ҳам топилганини тахмин қилиш мумкин.

Бугун, Марказий Осиё шароитида объектив воқеликни ҳисобга олиб, радикалларнинг коммунизм байроғи остида ҳаракат қилиши ҳамда соф ислом қадриятлари чуқур илдиз отган минтақага кириб келиши ғалати бўлар эди.

Радикаллар минтақада ўз фаолиятини муваффақиятли олиб боришлари, таянч нуқталарини топиши учун мусулмонлар муҳитида маълум бир маънавий бўшлиқ ва издан чиқиш бўлиши керак. Мутахассислар минтақада четдан туриб соф исломнинг эзгулиги ва бағрикенглиги ўрнига, айниқса, иқтисодий, маънавий жиҳатдан заиф ва билимсиз, таълим даражаси етарли бўлмаган, маънан камол топмаган айрим ёшлар ўртасида ёлғон қадриятларни сингдиришга уринишлар қилинаётганини таъкидламоқда.

Мамлакатда, айниқса, айрим ёшларнинг ислом динига доир етарлича билимларга эга бўлмасдан туриб ўзини эътиқод қилувчидек кўз-кўз қилишга интилиши, сохта диндорлиги диққатни тортади. Айни пайтда уларнинг фикр-мулоҳазасида ислом қадриятларини юзаки тушуниш оқибатида шошмашошарлик билан ўрганиб олинган ибораларга асосланган қатъийлик кўзга ташланади. Ушбу хулқ-атвор бундай одамлар саъй-ҳаракатларининг сабаби чуқур, астойдил имон билан эмас, балки сохта диндорлигини атрофдагиларга кўз-кўз қилишга уриниш билан чекланган. Исломда бирор-бир нарсани кўз-кўз қилиш “риё” тушунчаси билан таърифланади.

Ислом нуқтаи назаридан номақбул бўлган ушбу ҳолат ҳамда исломни бузиб тушуниш тўғрисида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ёзган эди. У исломда диний маросимларни кўз-кўз қилиб адо этиш, у ёки бу кийимни кийиш қалбда, юракдаги асл имоннинг ўрнини боса олмайди, деб бир неча бор айтган. “Одамлар кўрсин” қабилидаги диндорлик исломда қораланади.

Ахлоқ эса чуқур иймон, тарбия билан чамбарчас боғлиқ. Хўжакўрсинга эмас, чуқур ва ташқи атрибутлардан мустақил қадриятлар кўринишидаги диндорлик исломнинг ўзини-ўзи назорат қилиш — нафс ва бошқа талаблари билан боғлиқ дунёвий жамиятдаги ахлоқ кодексига узвий мос тушган фарзларига асосланади. Демак, ахлоқ кодекси бағрикенг жамиятда инсофли инсон сифатида эътироф этилишини истаган ҳар ким учун умумийдир.

Бундай жамиятда эътиқод қилувчилар орасида шак-шубҳасиз обрўга эга дин арбобларининг бир гуруҳи бўлиши лозим, улар эътиқод қилувчиларнинг у ёки бу масалага муносабатини, шу жумладан, асл имонли инсон учун “риё”нинг номақбуллиги тўғрисида онгли тушунчани шакллантириши, имон хўжакўрсинга эмас, қалбда, юракда эканлиги, шу билан бирга, инсоннинг хулқ-атворида ҳам намоён бўлиши лозимлиги, қолаверса, юзакилик имон сустлигидан далолат эканини етказишлари керак. Диншунос мутахассислар катта афсус билан замонавий жамиятда дин вакиллари муҳитида бир жиҳат — конформизм, яъни муросачиликка мойиллик кузатилаётганини таъкидламоқда. Айни пайтда муросачилик уларда “риё” масаласи борасида ўз муносабати йўқлигидан далолат беради, оқим билан бирга ҳаракат қилиш, “сизга ҳам, бизга ҳам” қабилида бетарафлик кузатилади.

Эҳтимол, чуқур эътиқод билан шаклланган муносабатнинг мавжуд эмаслиги қайта кўриб чиқилиши лозимдир. “Риё” эътиқод қилувчининг хулқига, моҳиятан дунёвий бўлган жамият мантиқига ҳам мос келмайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ислом тамаддунидаги ўрнини у ёки бу даражада тан олган қатор хорижий мутахассислар шу соф ислом тамаддуни макони ташқарисидан туриб бизга ёт қарашларнинг сингдирилишига йўл қўймаслик лозим, деб ҳисоблайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бир нарсани тушуниб олиш лозимки, биз ва фақат биз ўз қоидаларимизни ўзимиз ўрнатамиз ва тартибни белгилаймиз. Четдан дунёвийлик ёки динийлик ниқобида ўтказилаётган маънавиятсизликка тақлид қилмаймиз!

Шу тарзда юксак маънавият маърифатли, бағрикенг ислом билан уйғунликда ҳамда дунёвий жамиятдаги чуқур эътиқоддан келиб чиқувчи аҳлоқ бугун Ўзбекистонда дунёвийлик ва динийликнинг соғлом мувозанатида бағрикенглик ва эзгулик анъаналари мавжуд бўлган ва бундан буён ҳам сақлаб қолинадиган мамлакат барқарорлиги, изчил тараққиёти ва равнақига эришишнинг стратегик шарти сифатида қабул қилиниши лозим. Бу — бизнинг позициямиз.
Фаррух БЎТАЕВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019