Чет элликлар Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади

12:12 06 Июнь 2018 Жамият
928 0
Фото: sof.uz

Хорижий фуқаролар 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари бакалавриатига тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, олий таълим муассасалари (институт, университет, академия ва ҳ.к.) бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?