Чет давлатларда Фахрий консуллар иш олиб боради

13:31 13 Декабрь 2018 Сиёсат
900 0

Фото: Х.Пайдоев / Халқ сўзи

Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи Online”/Тошкент.​​ Бугунги кунда дунёнинг 33 та давлатида Ўзбекистоннинг давлат элчихонаси фаолият юритмоқда. 4 та нуфузли халқаро ташкилотларда эса доимий ваколатхона иш олиб боряпти. Умуман, дунёнинг 54 та нуқтасида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ташкил этилган. 

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда айнан халқаро майдонларда иш олиб бораётган юртдошларимизнинг иштирокини ва масъулиятини кучайтириш – долзарб вазифага айланди.

Олий Мажлис Сенатининг 17 ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди. 

У аввало, консуллик муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштиришни назарда тутади. 

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тасдиқланди. Унга биноан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда виза сўровномалари, ҳужжатларни талаб қилиб олиш учун аризалар бериш, консуллик ҳисобига олиш каби хизматлар кўрсатишга доир консуллик функциялари ҳам белгиланди. 

Яна бир янгилик: Устав фахрий консулнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи низом билан тўлдирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам, консулхона жойлашган давлатда муносиб ижтимоий мавқени эгаллаган ва зарур шахсий фазилатлар эгаси бўлган, шунингдек зиммасига юклатилган консуллик вазифаларини лозим даражада бажариш имкониятига эга шахслардан бўлган чет давлат фуқароси ҳам Фахрий консул бўлиши мумкин.


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019