Чемпионлар лигасида ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар маълум бўлди

11:32 10 Август 2018 Спорт
331 0
Фото: УЕФА

УЕФА Чемпионлар лигасининг 2017/18 йиллар мавсуми якунларига кўра ҳар бир позиция бўйича энг яхши деб эътироф этиш учун номзодлар рўйхатини тақдим этди.

Рўйхатга киритилган футболчиларнинг тенг ярми мусобақада “Реал” шарафини ҳимоя қилган ўйинчилардан ташкил топган.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар 30 август куни Монакода, Еврокубокларнинг янги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими вақтида эълон қилинади.

Номинантлар рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар: Алиссон (“Рома”), Кейлор Навас (“Реал”), Жанлуижи Буффон (“Ювентус”);
Ҳимоячилар: Рафаэль Варан, Марсело, Серхио Рамос (барчаси – “Реал”);
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич (иккаласи – “Реал”), Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”);
Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал”).

Ушбу номзодлар ЕЧЛ ўтган мавсумининг гуруҳ босқичида иштирок этган 32 жамоанинг бош мураббийлари, шунингдек, УЕФАга аъзо барча ассоциациялардан 55 нафар журналист ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра танлаб олинган. Бунда мураббийларнинг ўз шогирдларига овоз беришлари тақиқланган.

ЕЧЛ 2016/17 йиллар мавсумининг энг яхшилари қуйидаги футболчилар бўлишганди:
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (“Ювентус”)
Ҳимоячи: Серхио Рамос (“Реал”)
Ярим ҳимоячи: Лука Модрич (“Реал”)
Ҳужумчи: Криштиану Роналду (“Реал”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар