“Челси” клубининг асосий дарвозабони “Реал”га ўтмоқда

15:40 08 Август 2018 Спорт
317 0
Фото: mundodeportivo.com

“Челси” дарвозабони Тибо Куртуа яқин вақтлар ичида “Реал” аъзосига айланади.

Sky Sports хабарига кўра, “Қироллик клуби”дагилар бельгиялик футболчи пайшанба куни Мадридга келиб тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномага имзо чекишини кутишмоқда.

Дастлабки хабарларда футболчининг трансфери 35 миллион фунтга баҳоланганди.

Охирги хабарларда эса ушбу трансфер доирасида “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ижара асосида “Челси”га ўтиши айтилганди.

Куртуа “оёқ тираб, “Реал”га қўйиб юборишни талаб этиб, клуб машғулотларига бойкот эълон қилган.

“Челси” Куртуа ўрнига Испаниянинг “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалагани 80 миллион евро эвазига трансфер қилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар