Chelsea сотувга қўйилди

17:45 27 Май 2019 Жамият
733 0

Яккасарой тумани МИБ томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган Chelsea паби аукционга қўйилди. Бу ҳақда E-ijro сайтида маълум қилинди.

Унинг бошланғич лот қиймати 4 млрд. сўм бўлса, закалат пули 202 млн. сўмга тенг. Кимошди савдоси 13 июнь куни бўлиб ўтади.

Лот тавсифида Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 25-уйда жойлашган нотураржой ҳақида гап боради. Айни шу манзилда паб жойлашган. Буни яна берилган 62 та фотосуратдан ҳам билиб олиш мумкин: унда паб вивескаси, заллари, ошхонаси ва бошқа хоналарини кўриш мумкин.

Электр, газ таъминоти ва канализация борлиги, умумий ер майдони 0,03 га., иншоотнинг умумий майдони 389 метр квадрат эканлиги, бинода икки қават ва олтита хона борлиги кўрсатиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?