“Чанган”ларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

17:44 24 Сентябр 2020 Жамият
210 0

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилган тезкор тадбир давомида, постга хориждан олиб келинган 9 та “Чанган” русумли автомашина божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар берди.

"Натижада автомобиллар ҳужжатлари аслида бошқа моделга тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда умумий қиймати 1,1 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?