Дунё

YouTube охирги ўн йилликнинг энг машҳур клипларини маълум қилди

Luis Fonsi ва Daddy Yanke ижросидаги Despacito қўшиғига ишланган клип 2010-2019 йиллар давридаги энг машҳур мусиқий видео деб топилди. 2017 йил январда омма эътиборига ҳавола этилган пайтдан бошлаб у 6,5 млрд. маротаба томоша қилинган. Бу ҳақда Forbes маълум қилди.

17:01 15 Декабрь 2019
Россия Қозоғистонга йиғиш учун 17 та йирик вертолёт жўнатади

“Казахстан инжиниринг“ компанияси, Олмотадаги 405-сонли авиатаъмирлаш заводи РФнинг “Вертолеты России“ АЖ билан Қозоғистон ҳудудида Ми-8/171 русумли йирик узатмали вертолётлар йиғиш бўйича битим имзолади.

16:21 15 Декабрь 2019
Битта линзаси тушиб қолган машҳур кўзойнак 183 минг долларга сотилди

Буюк британиялик қўшиқчи, афсонавий The Beatles гуруҳи асосчиларидан бири Жон Леннонинг думалоқ кўзли кўзойнаги кимошди савдосида 137,5 фунт стерлинг(қарийб 183 минг доллар)га сотилди. Бу ҳақда Sothebyʼs аукцион уйи маълум қилди.

11:58 15 Декабрь 2019
Хоразм лазгисидан сўнг туркман гиламлари ҳам ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

​Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг Богота(Колумбия) шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Туркманистон гиламдўзлиги инсоният номоддий маданий бойлигининг Репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ЮНЕСКО расмий коммюникесида маълум қилди.

11:40 15 Декабрь 2019
Time йил одамини аниқлади. У 16 ёшли Грета Тунберг

АҚШнинг Time журнали томонидан иқлим ўзгаришига қарши кураш тимсоли дея ҳисобланаётган швециялик 16 ёшли экофаол қиз Грета Тунберг 2019 йил одами деб топилди. Бу ҳақида нашрнинг ўзи хабар берди.

19:02 11 Декабрь 2019
Юраги олти соат тўхтаб қолган аёл қандай қилиб “тирилтирилди“?

Британиялик аёл Олди Шуманнинг юраги нақд 6 соатга тўхтаб қолади. Унинг ҳаётга қайтишини эса шифокорлар “деярли мисли кўрилмаган ҳолат“ деб таърифлашмоқда.

18:40 11 Декабрь 2019
АҚШ ва Шимолий Корея музокаралари боши берк кўчага кириб қолдими?

Президент Доналд Трамп ядровий музокаралар юзасидан Шимолий Корея белгилаган муҳлатга жиддий эътибор бермаётган кўринади. Халқаро экспертлар ана шундай фикрда.

18:10 11 Декабрь 2019
Қувлашмачоқ: АҚШ Россия билан гипертовушли қурол соҳасида мусобақага киришдими?

Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ гипертовушли қурол яратишда Россиядан ортда қолаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бунга мазкур йўналишдаги изланишлар жараёни маълум муддат тўхтаб қолгани сабаб бўлган. М.Эспер бу ҳақда яқинда Вашингтонда бўлиб ўтган хавфсизлик форумида маълум қилди.

17:32 11 Декабрь 2019
Туристларга меҳмонхонада яшаганлик учун солиқ жорий этилди

Туркияда туристларга меҳмонхонада яшаганлик учун солиқ жорий этилди. Ушбу давлат раҳбарининг шу бўйича фармони эълон қилинган. Унинг матни билан Resmi Gazetе порталида танишиш мумкин.

15:38 11 Декабрь 2019
Twitter жорий йилда энг кўп муҳокама қилинган мавзулар ва шахслар номларини эълон қилди

Twitter ўтаётган йилдаги энг кўп муҳокама этилган янгиликлар мавзулари ўнталигини маълум қилди.

13:38 11 Декабрь 2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019