Дунё

Жанубий Кореянинг собиқ президентига белгиланган қамоқ жазоси 30 йилдан 20 йилга қисқартирилди

Хабарга кўра, собиқ сиёсатчи пора олгани учун 15 йил, ҳукумат мансабини суиистеъмол қилгани учун 5 йил жазони ўтайди. Бундан ташқари, 15 миллион доллар жарима тўлайди.

23:19 10 Июль 2020
10 июль куни Facebook'да катта узилиш содир бўлди. Техник хатоларни бартараф қилиш устида иш олиб борилмоқда

Facebook'да фойдаланувчиларни авторизация қилиш ва ижтимоий тармоққа киришда глобал узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда "Ўзкомназорат" ахборот хизмати маълум қилмоқда.

23:15 10 Июль 2020
«Авлиё София» яна масжидга айланди

​Давлат Кенгаши қарорида таъкидлашича, «Авлиё София» масжид сифатида вақф қилинган ва у бошқа мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.

22:07 10 Июль 2020
Эронда пандемия бошлангандан бери рекорд даражада ўлим юз берди

Сўнгги кунларда Эронда касалликдан вафот этганлар сони ортиб, 221 нафар энг юқори кўрсаткич бўлди. Бундан олдинги рекорд 200 кишини ташкил этганди.

20:58 10 Июль 2020
Facebook билан боғлиқ муаммолар бошқа оммавий иловаларни ҳам «ишдан чиқармоқда»

Бундай нуқсонлар бутун дунёдаги TikTok, Spotify, Pinterest, Tinder, Viber фойдаланувчилари, Яндекс ва бошқа компаниялар сервис хизматларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

17:49 10 Июль 2020
Жанубий Африкада қироллик оиласи вакили — Қиролича коронавирусдан вафот этди

Жанубий Африканинг қироллик оилаларидан бирининг вакиласи қиролича Нолоизо Сандиле “Covid-19” инфекцияси асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

17:40 10 Июль 2020
Коронавирус жиддий асаб бузилиши касалликларига олиб келиши аниқланди

Тадқиқот доирасида COVID-19 юқтирган ва жиддий неврологик асоратлар бўлган 40 нафардан зиёд бемор ўрганилди. 9 та беморда камдан-кам учрайдиган касаллик ташхисланди. Ўткир паришонхотирлик энцефаломиелити (ADEM) касаллиги кўпинча болаларда учрайди ва вирус инфекциялари оқибатида келиб чиқади.

17:18 10 Июль 2020
Ўзбекистон Россияда яна 3 та, Қозоғистонда битта Бош консулхона очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Сари­ағаш ҳамда Россия Федерациясининг Тула, Самара ва Саранск шаҳарларида Бош ­консулхоналарни очиш масалалари кўриб ­чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин ­Ҳамроев онлайн-нашримиз мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

17:07 10 Июль 2020
Дунёнинг ривожланган ҳамда ривожланишдан ортда қолаётган шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Лондон, Нью-Йорк ва Париж шаҳарлари дунёнинг энг ривожланган шаҳарлари рейтингида етакчи учликдан жой олди. Уларнинг ортидан Токио, Рейкявик ва Копенгаген қайд этилди.

16:36 10 Июль 2020
Ташқи ишлар вазири ўринбосари: Бугунги кунда хорижий давлатлардаги Ўзбекистон ­фуқароларининг сони 2,5 миллиондан ортиқ

Мавжуд маълумотларга кўра, бугунги кунда хорижий давлатлардаги Ўзбекистон ­фуқароларининг сони 2,5 миллиондан ортиқ (Россия Федерациясида 1,5 млн.дан, АҚШда 100 мингдан, Қозоғистонда 140 мингдан, Қирғизистонда 13 мингдан, Тожикистонда 5 мингдан зиёд, Европа давлатларида 50 минг, Японияда эса 4 мингга яқин).

16:33 10 Июль 2020