Welcome to uzbekistan

Россиянинг машҳур “НТВ” ​ телеканали Қашқадарё ҳақида кўрсатув тайёрлайди

Президентимиз томонидан “Фестиваллар шаҳри” мақоми берилган Шаҳрисабз шаҳри обидалари ҳамда Қашқадарёнинг бой маданий ва тарихий ёдгорликлари, асрларга тенгдош миллий қадриятлари, ўзига хос таомлари бугун доимий тарзда хорижий ОАВ нигоҳида. Жумладан, Россия Федерациясининг МДҲ ва бошқа давлатларда кўп миллионли томошабинларига эга...

10:47 12 Март 2020
Коронавирус туфайли Ўзбекистонда “Зиёрат туризми ҳафталиги” тадбирлари кечиктирилди 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди. Бу ҳақда қўмита хабар берди.

23:29 10 Март 2020
Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хитойлик туристлар сони 75,2 фоиз қисқариб кетди

Коронавирус тарқалишининг Ўзбекистон туризм соҳасига таъсирининг биринчи оқибатлари маълум бўлди. Февраль ойида юртимизга ташриф буюрган хитойлик туристлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 75,2 фоиз қисқариб кетган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

15:19 09 Март 2020
The Telegraph Ўзбекистонни коронавирусдан холи туристик жозибадор мамлакат сифатида эътироф этди

Буюк Британиянинг таниқли “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшди.

21:18 04 Март 2020
Ерқўрғонда археологик қазишма ишлари олиб борилади

Жорий йилнинг март-апрель ойларида Қарши шаҳри яқинидаги қадимий Ерқўрғон тарихий археологик мажмуасида қазилма ишлари бошланади.

16:22 28 Февраль 2020
Ўзбекистон коронавирусдан холи мамлакат сифатида қўшимча туристларни жалб этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон коронавирусдан холи деган мақомга эга мамлакат сифатида қўшимча сайёҳларни жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг режалаштириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари бўйича департамент бошлиғи Шуҳрат Исақулов маълум қилди.

10:09 28 Февраль 2020
Жанубий Корея компанияси Тошкент вилоятида электрон гольф клуб қурмоқда. Ёхуд туризм соҳасидаги энг сўнгги ўзгаришлар қандай?

Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг “Ceok Tae Global” компанияси томонидан 1,3 гектар ерда электрон гольф клуб қурилмоқда. Жиззах вилоятида Жанубий Кореянинг “Mirasmanda Golf resort” компаниясига гольф комплекс қуриш учун 200 га ер ажратилди.

09:18 28 Февраль 2020
“Telegraph”: “Ёрқин нур тараладиган диёр”

Буюк Британиянинг машҳур “Telegraph” газетасида Сара Уилернинг Буюк Ипак йўлида жойлашган кўҳна ва навқирон Самарқанд, Бухоро ҳамда Хива шаҳарлари бўйлаб саёҳати ҳақида мақола чоп этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

08:54 26 Февраль 2020
Буюк Британиянинг нуфузли ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди 

15-21 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг ўнта нуфузли ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди. 

14:11 25 Февраль 2020
Рихиати Салиҳ НАЖИБ: “Бухоронинг 2020 йилда ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилингани барчамиз учун муҳим воқеадир”​ 

Маълумки, дунёдаги саноқли шариф шаҳарлардан бири саналган Бухоро 2020 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан 13 — 17 апрель кунлари юртимизда халқаро миқёсда нуфузли анжуман бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ЮНЕСКО мутасаддилари, жаҳоннинг таниқли...

10:10 24 Февраль 2020