Спорт

Футбол бўйича Испания чемпионати ҳам коронавирус туфайли тўхтатилиши мумкин

Аввалроқ, коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча ўйинлар мухлисларсиз ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинганди.

15:04 11 Март 2020
Токио Олимпиадаси бекор қилиниши ёки бир ёки икки йилга қолдирилиши мумкин

Бу жаҳон миқёсида коронавирус инфекциясини тарқалиши билан боғлиқ.

11:45 11 Март 2020
3 боксчимиз финалда, Турсуной Раҳимова эса Олимпиада лицензияси учун рингга кўтарилади

Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа ўз якунига етади. Турнирнинг сўнгги кун дастуридан финал ва Олимпиада лицензияси учун кечадиган баҳслар ўрин олган.

10:29 11 Март 2020
Баҳодир Жалолов финал масаласини ижобий ҳал қилди. Олтин учун кураш олиб борадиган вакилларимиз сони уч нафарга етди

Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича лицензион турнирда бугунги кун беллашувлари якунланди. Бироз аввал энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) ярим финал жангини ўтказди.

23:25 10 Март 2020
Олимпиада машъаласини ёқиш маросими мухлисларсиз ўтказилади

12 март куни Грецияда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқиш маросими бўлиб ўтади.

19:04 10 Март 2020
Коронавирус туфайли Италияда барча, шу жумладан, A серия ўйинлари ҳам вақтинча тўхтатилди

Италияда коронавирус эпидемияси туфайли барча спорт мусобақаларини вақтинча тўхтатишга қарор қилинди. Футбол бўйича мамлакат бош чемпионати А серия ўйинлари ҳам 3 апрелгача бўлмайди. Бу ҳақда ушбу давлат бош вазири Жузеппе Конте хабар берди, деб ёзади Евроспорт.

15:07 10 Март 2020
“Токио — 2020” йўлланмалар сони 20 та бўлди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи лицензион турнир давом этади. Мусобақанинг кеча бўлиб ўтган чорак финал баҳслари доирасида 6 нафар вакилимиз “Токио — 2020” йўлланмаси учун рингга кўтарилишди.

07:55 10 Март 2020
Японияда сумо бўйича баҳорги чемпионат II Жаҳон урушидан буён илк марта томошабинларсиз ўтказилади

Япониянинг Осака шаҳри мезбонлик қиладиган сумо бўйича баҳорги чемпионат томошабинларсиз ўтказилиши маълум қилинди. Мамлакатда янги коронавирус тарқалиши сабабли мана шундай ноодатий қарорга келинди, деб ёзади Ниппон манбаси.

23:57 09 Март 2020
Қуйи Чирчиқ туманида қиймати қарийб 5 миллиард  сўмлик БЎСМ фойдаланишга топширилди

Бугун Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

21:04 09 Март 2020
Тошкентда яна бир муз саройи қурилади

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама этилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

17:02 09 Март 2020