Жамият

«Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.

16:30 27 Ноябрь 2020
Доривор ўсимликлар етиштириш бўйича кадрлар тайёрлашда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади

Мамлакатимиз турли хил касалликларни доривор ўсимликлар асосида даволаш бўйича ўзининг кўп асрлик анъаналарига эга эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Боиси, аждодларимиз доривор ўсимликларнинг хусусиятини яхши билган ва уларни самарали қўллай олган. Деярли барча касалликларга гиёҳлардан даво топгани ҳам ҳеч кимга сир...

16:21 27 Ноябрь 2020
Энергетика вазирлигининг махсус штаби бошлиғи ўринбосари хатирчилик депутатлар олдида ҳисобот берди

Иш режасига кўра Республика Энергетика вазирлиги махсус Штаби аъзолари истеъмолчиларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир ҳамда брикет маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюрди.

16:16 27 Ноябрь 2020
Йўллардаги қоидабузарликларнинг 33 фоизи фото ва видео воситалар орқали аниқланмоқда

Вазирликнинг ахборотига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 3912559 та йўл-ҳаракати қоидабузарликлари аниқланиб, баённомалар расмийлаштирилган. Шулардан 1349370 таси(33%) фото ва видео махсус воситалари орқали аниқланган. Бундан ташқари 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йил 1 октябрь кунига қадар жисмоний ва...

16:04 27 Ноябрь 2020
Ургутда героин сақлаб келаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йил 25 ноябрь куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Ургут тумани «Қолдувойжар» маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

16:02 27 Ноябрь 2020
Хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқароларнинг пулини қайтариш билан ким шуғулланмоқда?

— Хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини ундириш бўйича суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг Мажбурий ижро бюроси зиммасига суд ҳукми ижроси юклатилади.

15:46 27 Ноябрь 2020
Масъулиятсиз ходим суд томонидан жазоланди

Жамиятимизда ходимларнинг ишга масъулиятсизлиги оқибатида ташкилот ҳисобига зарар етказилиб, қарздорлик ботқоғига ботираётган бепарво кимсалар ҳам учраб турибди. Бундай хўжакўрсинга меҳнат қилаётган интизомсиз ходимлар сабабли ташкилот олдига қўйган вазифалари орқага сурилиб кетаверади. Худди шундай ҳолатлардан бири Учқудуқ туман иқтисодий суди иш...

15:36 27 Ноябрь 2020
14 ноябрдан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди

— эндиликда Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади;

15:30 27 Ноябрь 2020
Хусусий бандлик агентликлари 9338 нафар фуқародан қарийб 79,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган — Агентлик

— Вазирликнинг реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия берилган.

15:27 27 Ноябрь 2020
Тошкентдаги «Техноконтинентал» МЧЖ корхонасида ёнғин юз берди. Бир гуруҳ ишчилар жароҳатланган

Натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

15:23 27 Ноябрь 2020