Жамият

Нидерландия компанияси Ўзбекистонда ўз муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Покистон компанияси билан 2 йил курашиб, ютиб чиқди

Интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятининг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Агентлик давлат рўйхатидан ўтказиш учун миллий талабнома берувчилар билан бир қаторда хорижий талабнома берувчилардан ҳам талабномаларни қабул қилади. Давлат рўйхатидан ўтказилган интеллектуал мулк объектларига талабнома...

13:44 28 Сентябр 2018
Мажбурий ижро бюроси 15 ойда салкам 22 трлн сўм қарздорликни ундирди

2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг сентябригача Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 21,9 триллион сўм миқдоридаги қарздорликларнинг ундирилиши таъминланди.

12:14 28 Сентябр 2018
Беш фоизли квота асосида талабаликка қабул қилинган ҳарбий хизматчилар фарзандларининг рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сайтида беш фоизли квота асосида талабаликка қабул қилинган ҳарбий хизматчилар фарзандларининг рўйхати эълон қилинди.

11:11 28 Сентябр 2018
Прописка бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда қандай муҳим жиҳатлар бор?

Қонун лойиҳасига кўра, паспорт олишнинг белгиланган муддатини ўтказиб юборганлик учун вояга етмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

10:22 28 Сентябр 2018
Фарғонада Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

22:35 27 Сентябр 2018
Адвокатлар ваколатлари кенгаяди

Мамлакатимизда сўнгги икки йил ичида адвокатура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу хизмат сифати ва самарадорлигини мутлақо янги босқичга кўтарди.

21:55 27 Сентябр 2018
Ўқувчиларнинг дам олиши ташкил этилади, тўгараклар раҳбарларига - 25 фоизгача устама берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2018 йилдаги 736-сон қарори билан талаба ва ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

18:40 27 Сентябр 2018
Тошкент метросида талаба поезд йўлига тушиб кетди

Бугун соат 13:49 дақиқа ўтганда Тошкент метрополитенинг Новза бекатининг иккинчи йўлига Тошкент Иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси тўсатдан тушиб кетди.

16:44 27 Сентябр 2018
Сергелида қурилаётган арзон уй-жойдан олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фуқаро Зайнаб Холдорова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) анчадан буён шундай Сергелида қурилаётган арзон уй-жойлардан олмоқчи бўлиб юрганди. Унга таниши Меҳри Сатторова Баҳром исмли таниши борлигини айтиб, шу йигит билан гаплашиб кўришни маслаҳат берди.

16:42 27 Сентябр 2018
Сирдарёда инсон ўлимига сабабчи бўлиб қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Сайтимиз орқали Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашина билан “Тадбиркор” МФЙ ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, вафотига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан кетиб қолгани ва уни қидириб топиш чоралари кўрилгани ҳақида хабар берган...

15:52 27 Сентябр 2018