Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафа Шентоп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

15:08 04 Август 2020
Аёлларнинг ишбилармонлик қобилияти — тараққиёт учун муҳим ресурс

Хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш жаҳон миқёсида давом этаётган муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Жумладан, кластер усулидаги аёлар бизнесига алоҳида эътибор берилаётган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнинг ЯИМдаги улуши сезиларли ортмоқда.

13:33 04 Август 2020
Ҳаётий масалалар, тезкор чоралар ижроси — қўмита назоратида

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар сарҳисоби истиқболдаги режаларнинг мукаммал бўлишига туртки бўлади. Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари айни кунларда жорий йил аввалида тузилган режаларнинг ярим йилликдаги ижросини таҳлил қилиб, қилинадиган ишларга тузатишлар киритиб, такомиллаштирмоқда. Бу, айниқса, ҳозирги шароитда ўта муҳим....

12:32 04 Август 2020
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси тайинланди

Абат Файзуллаев мамлакатимизнинг Австриядаги собиқ элчиси, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шерзод Асадовнинг ўрнини эгаллайди. Шерзод Асадов шу йилнинг март ойида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

18:04 03 Август 2020
«Обод қишлоқ» учун ажратилган маблағлар мақсадли сарфланганми?

Қибрай тумани Салар шаҳарчаси Бойжигит маҳалласида бир неча минг киши истиқомат қилади. 2019 йилда ушбу ҳудуд «Обод қишлоқ» дастурига киритилган эди. Унга кўра маҳаллада жойлашган 34-сонли мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш жараёнига 527 миллион сўм ажратилган. Шундан 477 миллиони қурилиш-таъмирлаш...

17:11 03 Август 2020
Шаҳарсозлик кодекси иккинчи ўқишда депутатлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда

Жорий йилнинг 5 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисини ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг кун тартибидан ўндан ортиқ масала ўрин олган бўлиб, депутатлар бир қатор муҳим қонун лойиҳаларини кўриб чиқадилар. Иккинчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси...

17:08 03 Август 2020
Сенат рад этган қонун қайта кўрилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 2019 йил 24 октябрь куни қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенатига юборилган эди. Мазкур Қонун Сенатнинг 2020 йил 28 февралдаги Қарори билан рад этилган эди. Шундан сўнг юзага келган...

17:05 03 Август 2020
Парламент сўровига Марказий банк раиси жавоб берди

Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг 2020 йил 22 июль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратовга «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўрови юборилган эди.

17:02 03 Август 2020
Синовли кунларнинг муҳим сабоқлари

Бугунги синовли кунлар каттаю кичикка бирдай залворли хулосалар билан бир қаторда қимматли сабоқлар бериб ҳам улгурди. Ҳаммамиз ҳам икки улуғ неъмат – саломатлик ҳамда хотиржамликнинг қадрини юрак-юракдан ҳис этдик. Авваллари соғлиғига бирмунча бепарво бўлганлар энди ҳар он ўзини кузатадиган, саломатлигини...

12:36 03 Август 2020
Парламент дипломатияси: Инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг мустаҳкам кафолати

Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда охирги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар «Инсон манфаати ҳамма нарсадан устун» деган ғояни амалда рўёбга чиқаришга қаратилган бўлиб, давлатимиз томонидан бу борада қатор ишлар амалга оширилиб, улар мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўйини юксалтиришга катта туртки бермоқда.

12:08 03 Август 2020