Иқтисодиёт

Бенилюкс мамлакатларига ўзбек гилосининг дастлабки синов партияси етиб борди

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Элчихонаси кўмагида жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида "Top Cherry" (Фарғона вилояти) корхонаси ва "Sonneg" (Люксембург) компанияси билан ҳамкорлигида ўзбек гилосларини синов тариқасида етказиб бериш ташкил этилди. Бу ҳақда юртимиз дипломатик ваколатхонаси маълум қилди.

13:54 23 Июнь 2020
Лойиҳа қиймати 5 миллион долларлик ғишт заводи қурилмоқда

Оҳангарон туманининг «Ойбулоқ» МФЙ ҳудудида “Eko-keramika” МЧЖ қўшма корхонаси учун ажратилган 3 гектар майдонда хорижий сармоядорлар иштирокидаги ғишт заводи барпо этишга киришилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди

12:51 23 Июнь 2020
Ақлли банк концепцияси амалда жорий этилмоқда

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Ақлли банк» концепцияси ишлаб чиқилиб, АТ «SAVDOGARBANK» ҳамкорлигида жорий қилинмоқда. Мазкур концепциянинг ишлаб чиқилишидан асосий мақсад – мижозларга мустақил он-лайн банк хизматларини кўрсатиш маркази фаолиятини ташкил этишдир.

12:31 23 Июнь 2020
Ўзбекистон энди Мьянма ва Ганага ҳам мева-сабзавот экспорт қилиши мумкин

Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди. Бу ҳақда "Ўздавкарантин" инспекцияси маълум қилди.

10:41 23 Июнь 2020
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «аукциондан сотиб олмасликка чақириқлар» асоссиз

Ижтимоий тармоқларда аукцион савдосига чиқарилган Renault автомобилининг ўғирлангани ва арзон автомобилларни сотиб олмасликка чақириқлар эълон қилинди. Икки ҳолатда ҳам мулклар аукционга Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган суд қарорларини ижро этиш мақсадида савдога қўйилганини қайд этиш ўринли. Ўғирланган дейилган автотранспорт воситаси суд...

09:57 23 Июнь 2020
Қорақалпоғистонликлар пилла етиштириш режасини бажарди

Оролбўйи пиллакорлари жорий йил режадаги 700 тонна ўрнига 704,3 тонна пилла етиштириб, бу борадаги режани бажарди.

09:51 23 Июнь 2020
Йиллик режа 104 фоизга уддаланди

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳудуд пиллакорлари дастлабки икки мавсумда қарийб 1900 қути ипак қуртини зарур агротехника қоидалари асосида парваришлаб, "Jinjuz Silk Cо" МЧЖ билан тузган йиллик шартнома мажбуриятларига кўра, 128 тонна 993 кг кумуш тола...

09:48 23 Июнь 2020
Биржада шакар ва пахта ёғи савдолари бўйича ҳолат қандай?

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 июнь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларига 4 517,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 305,0 тоннаси, яъни 28,9 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 36 та харидор...

09:31 23 Июнь 2020
Жаҳон иқтисодиёти коронавирус туфайли камида 126 миллиард доллар йўқотди

Халқаро савдо маркази экспертлари коронавирус пандемияси туфайли глобал етказиб бериш занжирининг узилиши оқибатида 2020 йилнинг ўтган олти ойи давомида жаҳон иқтисодиёти камида 126 миллиард доллар йўқотганлигини маълум қилди.

00:39 23 Июнь 2020