Маданият

«Гуллар фестивали» ғолибига «Дамас» берилади

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 август куни халқимизнинг Энг улуғ, Энг азиз байрами — Мустақиллик кунига бағишлаб Гулистон шаҳрида туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ўртасида «Гуллар фестивали» кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги...

12:10 13 Август 2020
Бугун — Халқаро китобсеварлар куни

Ушбу байрамга ким қачон асос солгани номаълум. Муҳими, nationaltoday.com сайтида ёзилишича, бу кунни дунё китобсеварлари смартфонларини ўчириб, яқинларга китоб улашиш ва мутолаа билан ўтказадилар.

16:57 09 Август 2020
Ўзбек олимаси «Туран Биримдиги» медали билан тақдирланди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Шоҳистахон Улжаева «Янги овоз» Марказий Осиё ёзувчилари ва тарихчилар иттифоқи Қирғизистон филиалининг «Туран Биримдиги» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда kabar.kg сайти маълум қилди.

16:50 09 Август 2020
Увайсий ижоди Германияда ўрганилади

Германиянинг "LAMBERT ACADEMIC PUBLISHING" нашриёти томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Иқболой Адизованинг монографияси чоп этилди.

16:46 07 Август 2020
Дилларни дилларга, элларни элларга пайванд этаётган санъат

Бу йил Шаҳрисабз шаҳрида иккинчи бор Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади.

12:42 15 Июль 2020
Келинглар, орзу қилайлик!

Тез орада, субҳичоғда — куннинг нурафшонлик дебочасида тождор вирус батамом енгилди деган хушнуд хабарни эшитиб бир-биримиздан суюнчи сўраймиз. Келинг, ўшанда, суюнчи учун «Илоҳи, бундай бало иккинчи такрорланмасин» деган тилагимизни тутамиз.

18:04 14 Июль 2020
«Хаббл» кучлими Ҳасанми?(Фотосаёҳат)

Эҳтимол, ўзингиз ҳам қуйида эълон қилинаётган июль осмонидаги Ой «портрет»ларини кўриб, Қаҳратон, Ёмғирлар, Хотиржамлик, Изобелла «денгиз»лари, Бўрон «океани»ни, тубсиз кратерларнинг қанчалар яққол намоён бўлганидан, чеҳрасидаги толбарг таққан қизалоқдек малоҳатидан ҳайратлангач, тасаннолар айтарсиз.

11:25 10 Июль 2020
Бутунроссия давлат кинематография институти ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида қабул эълон қилди

Абитуриентлар ушбу институтда кино ва телевизион режиссёрликнинг бадиий фильм ва телефильм, нобадиий фильм ва телефильм, телевизион кўрсатувлар, анимация ва компьютер графикаси, мультимедиа, драматургия режиссёрлиги, киношунослик ва продюсерлик йўналишларига кириш учун ҳужжат топширишлари мумкин.

18:32 09 Июль 2020
Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми 2 халқаро кинофестивалда иштирок этади

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан истеъдодли режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Рангсиз тушлар» драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco« маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Ўтган ҳафта Медиа клубда ёпиқ намойиши ўтказилган мазкур...

17:08 06 Июль 2020
Шаҳрисабзда II мақом санъати анжуманини ўтказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг 2020 йил 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлиси ўтказилиб, йиғилиш баёни тасдиқланди. Унда ушбу нуфузли анжуманнинг иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш...

14:47 06 Июль 2020