Рустам Эмомали Самарқандга ташриф буюрди. Унга икки ҳоким ҳамроҳлик қилмоқда

Душанбе шаҳри мери Рустам Эмомали Рустам Эмомали Самарқандга ташриф буюрди.  Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

14:25 04 Декабрь 2019
ЕТТБ Ўзбекистондаги хусусий корхонага илк бор сўмда кредит ажратди. Бу қандай фойда беради?

Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи марта Ўзбекистондаги хусусий корхонага миллий валютада кредит берди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

14:24 04 Декабрь 2019
Самарқанд, Гулистон ва Жиззахда ер ости силкинишлари сезилди

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди, дея хабар берди Дарё.уз Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига таяниб.

14:23 04 Декабрь 2019
Кимлар волонтёрлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин?

Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланган эди. Давлатимиз раҳбари мазкур Қонунни имзолади.

14:22 04 Декабрь 2019
Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали биргаликда футболни ривожлантиришни таклиф қилди. Унга 7-рақамли футболка совға қилинди

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали ташрифнинг иккинчи куни пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган “Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” МЧЖга қарашли бўлган Иссиқхона мажмуаси билан танишди.

14:17 04 Декабрь 2019
Telegram’нинг заиф жойи топилди. Бегоналар аккаунтларни бузиб киришгани аниқланган. Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Кибержиноятчилар Telegram мессенжеридаги аккаунтни бузиб кириш йўлини топишди. Гап шундаки, жиноятчилар янги қурилмага киришда олинадиган  SMS-кодлар ёрдамида аккаунтга кириш имкониятига эга бўлишяпти. Бу ҳақда “Ведомости” нашри Group IB компьютер криминалистикаси лабораторияси мутахассислари маълумотларига таяниб хабар берди.

13:57 04 Декабрь 2019
Диққат! Пойтахт марказидаги йирик бепул автотураргоҳ бутунлай ёпилди

Тошкент шаҳрининг Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги чорраҳа ёнида жойлашган йирик бепул автотураргоҳ 4 декабрдан ёпилди.

12:19 04 Декабрь 2019
Наманганда электр таъминотида чекловлар тўхтатилди. Табиий газ босими ҳам кўтарилди. Бу кунлар илиб қолганига боғлиқ эмасми?

Наманган вилояти ҳудудида аҳолига электр энергияси таъминотида чекловлар тўхтатилди.

12:14 04 Декабрь 2019
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатди. Унинг ўрнини Туркманистонники эгаллайди

Мамлакатлар ўртасидаги келишувга кўра, Тожикистон электр энергиясини фақат ўзига етарли бўлган ойларда Ўзбекистонга ҳам етказиши мумкин.

11:05 04 Декабрь 2019
Оролбўйида стоматологик кўриклар ўтказилди

Тошкент давлат стоматология институти ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда “Бор меҳримиз шу халқ учун, шу Ватан учун!” шиори остида хайрия ҳафталиги ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахиатош, Қораўзак, Нукус ва бошқа ҳудудларида чуқурлаштирилган стоматологик кўриклар ўтказилди.

11:01 04 Декабрь 2019
ОАВда эълон қилинган “Туркманэнерго”дан етказиб берилаётган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара олмаяпти” деган хабарлар нотўғри 

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Daryo.uz сайтида “Туркманистондан келган электр энергияси сабабли Самарқанддаги баъзи туманларда электр энергияси вақтинча ўчирилади” сарлавҳали материал эълон қилинди. Унда 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга “Туркманэнерго” давлат энергетика корпорацияси томонидан етказиб берилаётган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара...

10:59 04 Декабрь 2019
Мурожаат эътиборсиз қолдирилмади: “Накурт“ МФЙда туман тез тиббий ёрдам бўлимининг янги шохобчаси иш бошлади

“Накурт“ маҳалла фуқаролар йиғини Пайариқ тумани марказидан қарийб 70 километр олисда, тоғли ҳудудда жойлашган. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфидаги Накурт, Бошмоқ, Улфатан, Қизил олма, Лолаҳовуз, Бектўпи қишлоқларида қарийб 7 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

10:57 04 Декабрь 2019
YouTube раҳбари фарзандларига YouTube каналини кўришга рухсат бермаслигини тан олди

YouTube бош директори Сьюзан Войчицки ўз фарзандларига YouTube каналида видео кўришларига рухсат бермас экан. Фақат болалар учун мўлжалланган YouTube Kids версиясидан, шунда ҳам қисқа муддатда фойдаланиш учун изн беришини маълум қилди. У бу ҳақда CBS каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

10:56 04 Декабрь 2019
Ravon Россияда нархларини туширди

Ravon бренди янги йил байрами олдидан Россияда ўз автомобиллари нархини туширди. Бу ҳақида компания расмий саҳифасида хабар қилинган.

10:54 04 Декабрь 2019
Ғаройиб олма нави яратилди. Унинг сифати 1 йилгача бузилмайди. Қандай қилиб?

Декабрь ойидан АҚШдаги дўконларда янги Cosmic Crisp навли олма сотувга чиқарилди. Ушбу меванинг ўзига хос жиҳати шундаки, уни музлатгичдан бир йилгача сархил ҳолда сақлаш мумкин. Мазкур олмани селекция ишлари 1997 йилда бошланган эди, деб ёзади Tj манбаси.

10:49 04 Декабрь 2019
72та газ “заправкаси“ 30,4 млрд. сўмлик газни ўғрилагани маълум бўлди

Жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 1 декабргача “Ўзнефтгазинспекция“, Мажбурий ижро бюроси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари ва “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари томонидан Республикада жойлашган 72 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)да табиий газни қабул қилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

10:47 04 Декабрь 2019
Азага айланган тўй: куёв тўй куни арафасида пичоқланди

Тўй халқимизнинг энг ширин “ташвиш”ларидан бири. Бундай дейишимизнинг боиси, тўй соҳиблари топган-тутганини сарфлаб, етмаганига қарз олиб, уни тўлаш ташвишлари билан елиб югурса-да, ҳамма шу ташвишни орзу қилади. Абдумалик ака (исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳам ана шундай ширин ташвишлар билан тўй бошлаб юборди....

10:36 04 Декабрь 2019
Қозоғистонликлар Россия ва Ўзбекистонга энг кўп пулни жўнатишаётгани маълум бўлди

Қозоғистонликларнинг жорий йил 10 ой давомида хорижга юборган маблағлари чет элдан қабул қилинганига нисбатан кўпайгани маълум бўлди. Бу ҳақда zakon.kz finprom тадқиқотларига асосланиб хабар берди.

10:29 04 Декабрь 2019
Ўзбекистон Республикаси ва Европа иттифоқи (ЕИ) ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди

Яқинда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси ва Европа иттифоқи (ЕИ) ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

10:27 04 Декабрь 2019
Юртимизда учинчи марта “Асал байрами“ ва асаларичилик маҳсулотлари кўргазма ярмаркаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикада асаларичиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, жумладан, асаларичилик соҳасида эришилган ютуқларни намойиш этиш, тажриба алмашиш ва бу соҳадаги илғор давлатларнинг ютуқларини ўргатиш, аҳолига тўғридан-тўғри асал ҳамда асалари маҳсулотларини арзон нархларда...

10:25 04 Декабрь 2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019