Cамимий миннатдорлик

09:59 27 Июль 2018 Сиёсат
543 0
Фото: Президент матбуот хизмати

Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган бу табрик ва тилакларни, аввало, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳрим ва ҳурматимни билдираман.

Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва кўп миллатли халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор билим ва салоҳиятим, куч-ғайратимни сафарбар этаман.

Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019