CAFA U-15 championship: Ўзбекистон Афғонистонни юта олмай иккинчи бўлди

09:58 31 Июль 2018 Спорт
264 0
Фото: olympic.uz

“CAFA U-15 championship” турниридан ўрин олган сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Миллий” стадионида ўтказилган ўйинда ўсмирларимиз афғонистонлик рақибларга қарши майдонга чиқиб, 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангни қайд этишди.

Мусобақа якунларига кўра, Эрон терма жамоаси футболчилари биринчи ўринни эгаллашди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар иккинчи поғонадан жой олган бўлсалар, кучли учликка тожикистонлик ёш чарм тўп усталари якун ясаб беришди.

5-тур. 30 июль

Ўзбекистон – Афғонистон 0:0
Тожикистон – Эрон 0:3
Туркманистон – Қирғизистон 0:4

Ўйинлар ниҳоясига етгач, “Миллий” стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда ОФК вакили Воҳид Карданий, ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар