Бюджет ташкилотларининг 62 нафар раҳбари ва мансабдор шахслари жавобгарликка тортилди

16:25 14 Июль 2018 Иқтисодиёт
513 0
Иллюстратив фото

Жорий йил биринчи ярмида Молия вазирлиги томонидан бюджетдан маблағ оладиган ташкилотлар ва муассасаларда 2837 та текширув ўтказилди.

Натижада даҳшатли манзара пайдо бўлди. 2334 та ҳолатда умумий қиймати 279,2 миллиард сўм молия тартибларига риоя этилмаган ҳолда сарфлангани аниқланди. Хусусан, 35,2 миллиард сўм камомад қилинган ва ўзлаштирилган, ноқонуний харажатлар 122,6 млрд. сўмни ташкил этган, Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағларидан 120,7 млрд. сўмдан мақсадсиз фойдаланилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Текширувлар давомида йўқотилган маблағларнинг бир қисми – 56,8 млрд. сўм қайтарилди. 1547 та ҳолат бўйича материаллар қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши учун ҳуқуқ-тартибот органларига берилган. Масалан, “Ўзпахтасаноат” тизимида 25,2 млрд. сўм ноқонуний сарфлангани аниқланди.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотларининг 62 нафар раҳбари ва мансабдор шахслари умумий қиймати 34,1 миллион сўмлик маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда юртимизда ўз лавозимини суистеъмол қилиб порахўрлик ва бошқа жиноятларни амалга оширган бир гуруҳ юқори мансаб эгалари қўлга олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар