Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси номи маълум бўлди

18:33 10 Сентябр 2018 Жамият
250 0
Архив фото

Келгуси ёзда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан ўрнини Тим Торлот эгаллайди. Бу ҳақда Буюк Британия ТИВ хабар берди.

Тошкентдаги дипломатик миссиясини 2015 йилда бошлаган ҳозирги элчи Кристофер Аллан бошқа ишга ўтади.

61 ёшли Тим Торлот 1981 йилдан буён дипломатик хизматларда ишлаб келади. У Буюк Британиянинг Уммон, Янги Зеландия, Чили, Ироқ(элчи ёрдамчиси) ва Яман(элчи), шунингдек, ТИВ тузилмасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2016 йилдан буён Араб яримороли ва Эрон бўлимида ишламоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар