Буюк Британиянинг давлат қарзи биринчи маротаба 2 трлн фунт стрелингдан ошди

22:29 21 Август 2020 Дунё
255 0

Июль ойида Буюк Британиянинг давлат қарзи коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз сабаб давлат харажатларининг сезиларли даражада ошгани боис 2 триллион фунт стрелинг (2,6 триллион доллар)дан ошди.

Бу ҳақда Бирлашган Қиролликнинг Миллий статистика хизмати (ОNS) томонидан эълон қилинган маълумотларда қайд этилди.

Таъкидланишича, давлат қарзи ўтган ойда мамлакат ялпи ички маҳсулотидан ҳам ошиб кетган Британияда иқтисодиёти 11 йил ичида биринчи марта рецессияга киргандан ва бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий харажатларни кўпайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилганига қарамасдан, солиқ тушумларининг пасайиши фонида июль ойида бюджет тақчиллиги 26,7 миллиард фунт стерлингни ташкил этган.

2020-2021 молия йилининг дастлабки тўрт ойида қарз олиш ҳажми эса (апрелдан бошлаб) 150,5 миллиард фунт стерлингга етган.

Буюк Британия коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири бўлиб, соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, қиролликда 322 мингдан ортиқ аҳолида CОVID-19 тасдиқланган, 41,403 киши вафот этган.

Эпидемиянинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш учун Британия ҳукумати чет элдан кириб келиши мумкин бўлган инфекция хавфини камайтириш чораларини кўрмоқда. Хусусан, пайшанба куни Бирлашган Қиролликка келганидан сўнг аҳолиси икки ҳафталик изоляцияда бўлиши талаб этиладиган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилди. Унга Австрия, Хорватия ҳамда Тринидад ва Тобаго каби орол-давлатлар қўшилди. Португалия эса ушбу рўйхатдан чиқариб юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?