Буюк Британия олимлари об-ҳавога мослашувчан «ақлли» мато яратишди

22:36 22 Июнь 2020 Дунё
182 0

Фото: esgroup.uz

Буюк Британиянинг Манчестер университети олимлари совуқда иситиб, иссиқда эса салқин қила оладиган графен (кристалл панжараси “асалари уяси“ шаклидаги гексагонал тузилишга эга углерод (C) атомларидан ташкил топган бир атом қалинлигидаги икки ўлчамли материал)га асосланган «ақлли» мато яратишди.

Университет веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, мутахассислар томонидан графен асосида яратилган махсус мато заиф электр токини қўллашда инфрақизил нурланишнинг ўтказувчанлигини ўзгартириш хусусиятига эга бўлиб, олимлар бундан амалий мақсадларда фойдаланишга қарор қилишган.

Маълумотларга кўра, «ақлли» мато инфрақизил нурланишни тўсади ёки унинг эркин ўтишига имкон беради.

Қайд этилишича, дастлаб ушбу технология доирасида одамни иссиқлик таъсиридан яшира оладиган камуфляж кийимларни яратиш режалаштирилган эди. Аммо мато иссиқликни ўзидан узоқлаштириш ўрнига, уни ўзида тўплай бошлаган. Натижада олимлар қарама-қарши ҳароратда ўзини тенг даражада намойиш этадиган кийимлар яратишга қарор қилишган.

Аллақачон матонинг танани совитиш ва иситиш қобилиятини намойиш этадиган футболка прототипини тайёрлаган олимлар эндиликда ушбу технология асосида космик сунъий йўлдошлар учун қоплама ишлаб чиқишни режалаштиришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?