Буюк Британия нашри: “Ҳозир Ўзбекистонга диққат жалб этишнинг айни вақти”

10:30 02 Март 2018 Welcome to uzbekistan
816 0

Буюк Британияда чоп этиладиган “Europe & Middle East Outlook Magazine” журналининг ёзиши, ҳозир Ўзбекистонга диққат жалб этишнинг айни вақтидир.
“Ҳозирги ҳукумат томонидан қабул қилинган қатор муҳим қарорлар ҳамда сармоявий муҳитда рўй берган диққатга сазовор ўзгаришлар туфайли Ўзбекистон эътибор тортишнинг маркази бўлиб қолмоқда”, деб қайд эатди ушбу нашр.

Ушбу материал жорий йил май ойида бўладиган Global Oil & Gas Uzbekistan / OGU 2018 22-халқаро кўргазмаси ва конференциясига бағишланган. 
Маълумки, мазкур анжуман анъанавий равишда тармоқ компаниялари, соҳанинг ишбилармон доиралари ва илмий-тадқиқот марказлари вакилларини ўз атрофига тўплайди. Тадбирнинг бизнес-дастури технологик “давра суҳбатлари” ва семинарларни ўз ичига олган бўлиб, буларнинг барчаси мавжуд муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва янги амалий алоқаларни йўлга қўйиш учун жуда қулай имкониятни яратади.

“Кўргазма ва конференция кон-қидирув лойиҳалари, муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаалари, нефт-газ ускуналари, углеводород хом-ашёсини чуқур қайта ишлашга йўналтириладиган сармояларни жалб этиш, нефт-кимё саноати лойиҳалари ва бошқа йўналишлардаги ҳозирги ҳолат ҳамда унинг истиқболларини баҳолаш имконини беради”, деб ёзади нашр.

Британия журнали ўтган йиллар давомида орттирилган тажриба хусусида тўхталар экан, мазкур кўргазма ва конференция кенг қамровли сармоявий лойиҳаларда иштирок этадиган дунё нефт-газ жабҳаси етакчиларининг ўртасида ишонч қозонганини алоҳида қайд этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар