Буюк Британия компанияси Ўзбекистонда мини-меҳмонхоналар қуришни таклиф этмоқда

17:33 14 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
291 0

Архив сурати

Буюк Британиянинг AirClad компанияси Ўзбекистонда мобиль мини-меҳмонхоналар ишлаб чиқариш лойиҳасини таклиф этмоқда.

Шу асосда мамлакатнинг анъанавий иншоотлардан фойдаланиш имконияти йўқ бўлган чекка ҳудудларида туристларнинг юқори талабини қондириш учун меъморий ечим топилади.

“Ўзбекистон 24” телеканали хабарига кўра, компания томонидан тайёрланган барча маҳсулот ва тизимлардан такроран ҳамда улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин.

AirClad агар лойиҳа маъқулланса, қурилиш, бинони йиғиш ва фойдаланишга топшириш бўйича зарур бўлган муҳандислик-техник ҳужжатларни тақдим этишга тайёр эканлигини билдирган.

Аввалроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун меҳмонхоналар етишмаётгани, бу эса нарх-навонинг ошишига олиб келаётганини маълум қилганди. Бундан ташқари, ҳар бир минтақанинг туристик салоҳияти ҳалигача чуқур таҳлил этилмаган. Бунинг оқибатида сайёҳлар асосан маълум жойларгагина сафар қиляпти.

Мазкур муаммони хориж, жумладан, Туркиянинг ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда кичик ва ихчам меҳмонхоналар барпо этиш ҳисобига ҳал этиш мумкин. Хусусан, мамлакат бўйлаб ҳаммаси бўлиб 278 та кичик меҳмонхона қуриш режалаштирилган, бироқ лойиҳа кўриб чиқиш ва маъқулланиш босқичида тўхтаб қолган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар