Буюк Британия Бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди

15:20 24 Май 2019 Дунё
819 0

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй 7 июнь куни консерватив партия раҳбарлигидан кетишини эълон қилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, Мэйни истеъфога чиқишга у тақдим қилган «Брекзит» бўйича ЕИ билан келишувдан норози бўлган партиядошлари, хусусан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари мажбур қилишди. Бу эса Тереза Мэй мамлакат бош вазирлигидан ҳам кетиши кераклигини билдиради.

Мэй хоним унинг Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича таклиф этган режалари қўллаб-қувватланмаганидан афсусдалигини билдирган.

Даунинг-стритдаги эҳтиросли чиқиши вақтида Мэй хоним «Брекзит» тарафдорлари ғалабаси билан якунланган 2016 йилги референдум натижалари бўйича ишларни якунлаш учун қўлидан келган барча ишни қилганини маълум. У нутқини якунлашга улгурмасдан йиғлаб юборган.

Кейинги вақтларда Тереза Мэй «Брекзит» жараёнини ҳал қила олмагани учун ҳатто ўзи етакчиси бўлган Консервативлар партияси томонидан ҳам танқидларга учраётганди.

Би-би-си маълумотига кўра, Мэй хоним консерваторлар партиянинг янги раҳбарини танлашмагунича ўз лавозимини бажаришда давом этади.

21 май куни Мэй парламентга «Брекзит» бўйича янги қонун лойиҳасини тақдим этганди, унга кўра қайта референдум ўтказилиши кўзда тутилганди. Депутатларнинг кўпчилиги бу лойиҳани маъқулламади.

Мэй истеъфога чиқиши ҳақида 23 май куни The Times нашри анонс берганди. Газета истеъфонинг сабабларидан бири сифатида ҳукумат ЕИдан чиқиш бўйича келишувнинг янги вариантини қўллаб-қувватламаганини келтирганди, аммо Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жерем Ҳант Мэй хоним яқин вақтлар ичида истеъфога чиқмаслигини билдирганди. Парламент Мэй хонимнинг Брекзит бўйича янги таклифини ҳам рад этган.

2018 йилнинг 15 ноябрида Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси ЕИни тарк этиш бўйича келишувни қабул қилганди. 2019 йил 11 апрелида ЕИ ва Буюк Британия «Брекзит»ни 2019 йилнинг 31 октябрига қолдиришга келишган, Мэй бу таклифни қабул қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019