Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади

14:01 01 Сентябр 2020 Жамият
484 0

Бурж Халифа осмонўпар биноси бугун Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати «Бурж Халифа»да Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.

Элатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси ташаббуси билан мазкур тадбир 2019 йилда ҳам муваффаққиятли амалга оширилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?