Бургут 8 ёшли қиз болага ҳужум қилди (видео)

16:32 16 Июль 2018 Дунё
922 0
Фото: nlkg.kg

Яқинда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Тон туманида бўлиб ўтган “Тескей жээк” этнофестивалида бургут 8 ёшли қизга ҳужум қилди. Бу ҳақда Kaktus.media манбаси хабар берди.

Унга кўра, қизча овчи қушларни намойиш этиш учун мўлжалланган майдончага югуриб чиқиб кетиб қолган. Шу пайтда бургут ўргатувчилардан бири ўз қушини дрессировка қилаётган эди. Йиртқич қуш эса югуриб келаётган қизни кўриб унга ташланган ва елкасига тирноқларини ботириб олиб, чўқий бошлаган. Бахтига, қиз юзини беркитишга улгурган. Яқин атрофдаги этнофестиваль иштирокчилари қушни дарҳол ҳайдаб юборишган.

Жабрланган қиз тезда шифохонага олиб борилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига рухсат беришган.

Бургутнинг ҳужуми у ҳайвонларга ҳужум қиладигандек кучли бўлмаган. Қизни шифохонага олиб борган кишининг айтишича, бу ерда ҳеч кимни айблаб бўлмайди.

ОАВ маълумотига кўра, қиз ўз синглиси билан фестивалда ишлаётган онасининг олдига келган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу этнофестивал дастуридан кўчманчиларнинг урф-одатлари, ўйинлари, ҳунармандлар кўргазмалари қатори овчи қушлар билан кўргазмали чиқишлар ҳам ўрин олган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар