Бунёдкор ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасидаги кўприк нима учун таъмирланаётгани изоҳланди

13:15 24 Июль 2018 Жамият
436 0
Архив фото

Тошкент шаҳридаги Бунёдкор ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидаги кўприк таъмирланмоқда. Ушбу иншоотни таъмирлаш ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.

Жамият матбуот хизматидан хабар беришларича, ушбу йўл ўтказгич Президентимизнинг шу йил 29 мартдаги тегишли қарорига мувофиқ, модернизация қилинаётган бўлиб, у тез орада бутунлай янгича қиёфа касб этади.

Айни пайтда бу ерда кўприксозлар томонидан йўл ўтказгичнинг таянч қисмлари ва оралиқ тўсинлари таъмирланиб, ёритиш тизимлари, хизмат кўрсатиш йўлакчалари ва ташқи кўриниши янгиланяпти. Иншоотнинг техник ҳолати эса муҳандис ва мутахассисларнинг доимий назорати остида. Шу боис мазкур чорраҳада автомобильлар ҳаракати чекланган.

Йўл ўтказгич яқин кунлар ичида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019