Бунёдкор кўчасида янги очилган кўприк (фотогалерея)

13:10 13 Август 2018 Жамият
1242 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қад ростлаган янги қуриб битказилган кўприкни очиб берганди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мазкур йўл ўтказгич ишга туширилиши натижасида энди Бунёдкор кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминланди.

Маълумки, Бунёдкор кўчаси Тошкент шаҳридаги энг узун, жанубий ва шимолий қисмларини боғловчи, муҳим кўчаларидан бири саналади. Шу боис мазкур йўналишда мунтазам, кун-у тун автомобиллар қатнови амалга оширилади. Магистралда йўл ўтказгич сони эндиликда 10 тага етди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Замонавий йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади. Эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги эса 24,5 метр. Улкан иншоот 21 та устун оралиғида барпо этилди. Эътиборлиси, бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар ҳам яратилди. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилди, шунингдек, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Янги бунёд этилган йўл ўтказгичнинг ёритиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга ҳудудда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилди. Атроф кўкаламзорлаштирилди, манзарали дарахтлар ўтқазилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Йўл ўтказгичнинг бош режаси “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Бунёд этилаётган иншоот 6 та йўлакдан иборат.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар