«Бунёдкор» клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

21:34 12 Июль 2020 Жамият
386 0

Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Бунёдкор» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

«Бунёдкор» клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, «Бунёдкор» базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, «Бунёдкор» билан 7 июль куни баҳс олиб борган «Навбаҳор» футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда «Навбаҳор»нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» — «Бунёдкор» учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?