Бунақанги ширин қовунларни умримда кўрмаганман

19:14 21 Июль 2019 Жамият
902 0

Бухоро шаҳридаги Фавворалар майдони айни кунда ҳар қачонгидан гавжум. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги 28 йиллиги муносабати билан анъанавий Қовун сайли ўтказилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 300 дан зиёд фермеру деҳқон полиз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Бу ерда “Бўрикалла”, “Баргинай”, “Гулоби”, “Амири” сингари ўттиздан зиёд навдаги қовунлар кўргазмага қўйилган.

-Омадимизни қарангки, Бухорога қилган саёҳатимиз айни Қовун сайли тадбирига тўғри келиб қолди,- дейди ўзини Австриядан, дея таништирган Ҳелен Ноймея. - Бу кун бир умр ёдимда қолади.Негаки, бу ерда ҳаммаси табиий ва самимий. Кўплаб суратлар олдим.Юртимга қайтгач, уларни яқинларим, дўстларимга кўрсатмоқчиман. Қовунларни татиб кўрдим.Мазаси оғзимда қолди.Очиғи, бунақанги ширин қовунларни умримда кўрмаганман.Тўғри, Европа давлатларига дунёнинг турли гўшаларидан қовун экспорт қилинади. Аммо мазаси бунақа эмас.

Хорижий сайёҳнинг эътирофида жон бор. Юртимиз, жумладан, Бухорода азал – азалдан қовун етиштириб келинган. Ҳатто “Авесто”да ҳам бу ҳақда маълумотлар учрайди.Давр эса полизчиликни янги босқичга кўтаришни тақозо этаяпти.Чунки дунёда табиий, экологик тоза озиқ – овқат маҳсулотларига талаб ошмоқда. Ўзбек қовунларининг дунёда бозори чаққон бўлиб бораётгани сабаби ҳам шунда.

-Шу билан бирга воҳамизда қовунчиликни ривожлантириш билан боғлиқ ечимини кутаётган масалалар ҳам бор, - дея мулоҳаза юритади тадбир иштирокчиси, Бухоро туманидаги “Маданият, Муҳаммад, Исмат” фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммад Аҳмедов.- Аввало, вилоятимизда қовун уруғчилигига ихтисослашган хўжалик барпо этиш керак. Қолаверса, Бухоро қовунчилиги агротехникасига оид илмий рисолаларга эҳтиёж сезилмоқда. Ҳозирга қадар унинг агротехникаси чуқур ўрганилган эмас. Қовунчилигимиз неча минг йиллик тарихга эга экан, у ҳар томонлама ўрганилиши, тадқиқ этилиши зарур, албатта. Бу қовунчилик анъанасини тарқоқ ҳолда эмас, илмий асосда давом эттиришда қўл келади.

Қовун сайли ана шундай фойдали фикр – мулоҳаза ва таклифлар билан янада мазмунли кечмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, (“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019